Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимларига “Саноат учбурчаги” дастури доирасида бир йилда 1,3 миллиард долларлик 230 та лойиҳани ишга тушириш топшириғи берилди

A A A
Вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимларига “Саноат учбурчаги” дастури доирасида бир йилда 1,3 миллиард долларлик 230 та лойиҳани ишга тушириш топшириғи берилди

Олмалиқ комбинати йилига 9 триллион сўмлик маҳсулот харид қилмоқда. Бу – комбинат атрофида жойлашган 5 та шаҳар ва туман учун катта имконият.

Шу муносабат билан “Саноат учбурчаги”га кирувчи туман ва шаҳарларда камида 5 тадан корхонани жалб қилиб, кейинги йил комбинат импортини 25 миллион долларга камайтириш имконияти кўрсатиб ўтилди.

Умуман, “Саноат учбурчаги” ҳудудида 1 минг 100 та корхона ишлаяпти. Янги лойиҳалар ҳисобига 2-3 йилда улар 1,5 мингга етади.

Мутасаддиларга кейинги йил бу корхоналар учун Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари ва Оҳангарон туманида 50 миллион долларлик 3 та йирик логистика марказини ташкил қилиш топширилди.

Вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимларига “Саноат учбурчаги” дастури доирасида бир йилда 1,3 миллиард долларлик 230 та лойиҳани ишга тушириш, буни ҳисобига 13 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиб, уларга камбағал оилалардан камида 5 минг кишини ишга жойлаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Киритилди: 16:58 15.10.2024. Ўқилди: 1086 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!