Британиялик қўшиқчи ва дизайнер Виктория Бекхэм Spice Girls гуруҳига қўшилгани учун миллион фунтга яқин даромад олди, гарчи у гуруҳда қўшиқ айтишни рад этган бўлса ҳам. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.
У барча даромадларнинг бешдан бирини реклама, лицензия шартномалари ва гуруҳнинг товар маҳсулотларини сотишдан олди.
Шу билан бирга, Бекхэмнинг моделлаштириш бизнеси йиллар давомида фойда келтирмади. 2019 йилда унинг компанияси кўрган зарар 12 миллион фунтни ташкил этди.
Ўтган йили гуруҳ аъзолари 13 та концертдан иборат гастрол сафарларини ўтказишди. Бу даврда улар 4,5 миллион фунт ишлаб топишди.
Aввалроқ Aнглиянинг собиқ футболчиси Девид Бекхэм ва унинг рафиқаси ер ости қисмида махфий туннел қуришга қарор қилишганди. У хавфли ҳолатларда Британиянинг Коцволд шаҳридаги уйдан болалари бўлган эр-хотиннинг фавқулодда қочиши учун мўлжалланган.