Венгриянинг собиқ бош вазири Виктор Орбаннинг укаси Арон Орбан одам савдосида гумонланиб қўлга олингани ҳақида хабар тарқалди. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Петер Мадяр маълум қилди.
Lenta нашрининг ёзишича, Мадяр бу ҳақда Facebook саҳифасида хабар берган. У оммавий ахборот воситаларида Арон Орбаннинг одам савдосида гумонланиб ҳибсга олингани ҳақида маълумотлар тарқалганини билдирган.
Виктор Орбан эса ўз саҳифасида ушбу вазиятни «ифлос ўйин» деб атаган. Унинг фикрича, янги Венгрия ҳукуматининг асосий мақсади сиёсий рақибларини йўқ қилиш ва бир партияли сиёсий тизимни ўрнатишдан иборат.
Ҳозирча келтирилган маълумотларда Арон Орбанга нисбатан қўйилган гумонлар ва ҳибсга олиш ҳолатлари бўйича расмий тафсилотлар очиқланмаган.