Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ветнамда «Трами» тўфони 12 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Ветнамда «Трами» тўфони 12 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Ветнамда «Трами» тўфони оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, етти киши жароҳатланди, деб ёзади портал VnExpress.

“Қуангбин провинциясида 12 киши ҳалок бўлди ва етти нафар ярадор қайд этилди. «Трами» тўфони туфайли бешта кема чўкиб кетди ва 34 мингдан ортиқ уй сув остида қолди, дейилади материалда.

Маълум қилинишича, тўрт кундан бери сув тошқини ва ёмғир оқибатида 9,3 мингга яқин уйдан оилалар эвакуация қилинган. Энг катта зарар 20 мингга яқин уй зарар кўрган Le Thuy ҳудудига етди.

Табиий офатларнинг олдини олиш, қидирув ва қутқарув ишлари бўйича вилоят бошқарув қўмитаси маълумотларига кўра, жами дастлабки зарар 500 миллиард донга (тахминан 20 миллион доллар) баҳоланган. Айни пайтда маҳаллий аҳоли ва ҳокимият вакиллари зарар кўрган ҳудудларни тозалаш ишларини олиб бормоқда.

Қайд этилишича, йўллар, денгиз қирғоқлари ва қирғоқ инфратузилмаси жиддий зарар кўрган.

Киритилди: 03:11 02.11.2024. Ўқилди: 1018 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!