Бугун 26 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Вьетнам ҳукумати Telegram'ни блоклашга қарор қилди — Reuters

Вьетнам ҳукумати Telegram'ни блоклашга қарор қилди — Reuters

Вьетнам Технологиялар вазирлиги мамлакатда фаолият юритаётган мобил ва интернет операторларига Telegram мессенжерини блоклашни буюрди. Бу қарор мессенжер тергов ишлари доирасида фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни давлат органларига беришдан бош тортгани туфайли қабул қилинган.

Reuters'нинг ёзишича, 21 май куни эълон қилинган ҳукумат ҳужжатида телекоммуникация компаниялари 2 июнгача кўрилган чоралар ҳақида ҳисобот тақдим этиши шартлиги белгиланган.

Вьетнам полицияси маълумотига кўра, мамлакатдаги 9600 та Telegram канал ва гуруҳлардан 68 фоизи қонунбузарликка йўл қўймоқда улар орасида фирибгарлик, наркотик моддалар савдоси каби ҳолатлар мавжуд.

Telegram ҳозирча бу қарорга расмий муносабат билдирмади.

Киритилди: 20:08 23.05.2025. Ўқилди: 347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!