Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Вьетнам делегацияси МИБ ҳамкасблари билан ҳамкорлик қилиш масаласида юртимизга ташриф буюрди

Вьетнам делегацияси МИБ ҳамкасблари билан ҳамкорлик қилиш масаласида юртимизга ташриф буюрди

Жорий йилнинг 7-8 август кунлари Вьетнам Социалистик Республикаси Адлия вазирлигининг Фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларини ижро этиш департаменти бош директори Нгуен Тханг Лой бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди.

Ташриф мақсади – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Вьетнам Социалистик Республикаси Адлия вазирлигининг Фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларини ижро этиш департаменти ўртасида икки томонлама муносабатларни йўлга қўйиш, шунингдек икки давлатнинг мажбурий ижро хизматлари ўртасида устувор йўналишлар ва истиқболли ривожлантиришда ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокамаси ҳисобланади.

Дастлаб, Бош прокуратурада меҳмон делегация вакиллари Мажбурий ижро бюроси вакиллари билан расмий учрашув ўтказилиб, унда юмамлакатимизда тизимидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Сўнгра, хорижий делегация аъзолари «Прокуратура тарихи» музейига ташриф буюришди.

Шунингдек, Вьетнам Социалистик Республикаси Адлия вазирлигининг Фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларини ижро этиш департаменти делегацияси аъзолари Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлимига ташриф буюриб, у ерда давлат ижрочиларининг ижро ҳужжатларини ижро этиш соҳасидаги фаолияти, шунингдек бу борада тизимга жорий қилинган рақамлаштириш жараёнлари ҳамда илғор тажриба ва ислоҳотлар билан яқиндан танишишди.

Бундан ташқари, Вьетнам Социалистик Республикаси Адлия вазирлигининг Фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларини ижро этиш департаменти бош директори Нгуен Тханг Лой томонидан ижро ҳужжатларини мажбурий ижро этиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек жараёнларни рақамлаштириш туфайли эришилаётган натижалар юксак баҳоланди.

Тадбир доирасида, Вьетнам Социалистик Республикаси Адлия вазирлигининг Фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларини ижро этиш департаменти делегацияси аъзолари билан учрашувлар давом эттирилиб, “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” АЖ вакиллари иштирокида мамлакатимизда мол-мулкларни “E-Auksion” электрон онлайн-савдолари орқали сотиш бўйича амалга оширилаётган илғор ислоҳотлар юзасидан ўзаро тажриба алмашишди.

Киритилди: 13:30 09.08.2025. Ўқилди: 646 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!