АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ўзининг махфий маълумотлардан фойдаланиш имкониятидан унумли фойдаланиб, номаълум учар объектлар (НЛО) ва ғайритабиий ҳодисалар билан боғлиқ масалаларга ойдинлик киритиш ниятида.
Вэнс бу ҳақда Fox News телеканали эфирида маълум қилди.
«Мен қатъий эътиқодли христианман ва ҳамма нарсани фақат физика қонунлари билан изоҳлаб бўлмайди, деб ҳисоблайман. Мен фаришталар деб аташ мумкин бўлган эзгу руҳлар мавжудлигига ишонаман. Шунингдек, ёвуз руҳлар ҳам бор, деб ҳисоблайман», — деди Вэнс.
Унинг сўзларига кўра, у НЛО билан боғлиқ материалларни ўрганишни бошлаган, бироқ ҳозирча тўлиқ маълумотга эга эмас.
«Мен ушбу масалани атрофлича ўрганиш учун ўта махфий маълумотлардан фойдаланиш имкониятимни ишга солмоқчиман. Бу борада ижобий жавобни ҳам, даҳшатли ҳақиқатни ҳам топишим мумкин», — дея қўшимча қилди вице-президент.