Венгрияда украиналиклар бўлган автобус ҳалокатга учради, жароҳатланганлар орасида камида 17 бола бор, деб хабар бермоқда "Украина ҳақиқати" нашри Украина элчихонаси консуллик бўлимига таяниб.
"Венгрияда 6 июль куни Кунсентмартон ва Тисафельдвар шаҳарлари ўртасида Украина рўйхатидаги йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 19 киши жабрланди, улардан 17 нафари Украинанинг вояга етмаган фуқаролари", — дейилади нашр.
Хабарда айтилишича, камида икки бола жиддий жароҳат олган.