Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Венгрия ЕИнинг Украинага ажратилган 90 миллиард евролик кредитини блоклади — Financial Times

Венгрия ЕИнинг Украинага ажратилган 90 миллиард евролик кредитини блоклади — Financial Times

20 феврал куни Венгриянинг Европа Иттифоқидаги элчиси Будапешт Европа Иттифоқи бюджетидан Украинага маблағ ажратилишига қарши эканини маълум қилди.

Мазкур қарор Европа Иттифоқининг барча 27 аъзо давлати бир овоздан маъқулласагина қабул қилинади.

Европа Иттифоқи етакчилари 2025 йил декабр ойида 2026 йилнинг апрелида бюджет тақчиллигига дуч келиши кутилаётган Украинага ёрдам бериш мақсадида 90 млрд евро кредит ажратишни келишиб олган эди.

Бироқ Венгрия, Словакия ва Чехия кредит бўйича харажатлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаслик шарти билан Украинага ёрдам беришга рози бўлганди.

Нашрнинг ёзишича, Еврокомиссия Украинага кредит ажратиш учун Европа Иттифоқи бюджетидан фойдаланиш масаласида барча аъзо давлатларнинг қўллаб-қувватлашини қўлга киритиши керак.

Киритилди: Бугун 17:57. Ўқилди: 201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!