Бу ҳақда NYT хабар берди.
"Венесуэла Россиядан олган С-300 ва “Бук-М2” зенит-ракета мажмуаларидан фойдаланмаган. Шу сабабли мамлакат ҳаво ҳудуди АҚШ зарбаларига нисбатан ҳимоясиз бўлган", деб ёзади газета Қўшма Штатларнинг собиқ ва амалдаги расмийларига таяниб.
Нашр суҳбатдошларига кўра, АҚШ вертолётлари ҳужуми вақтида Венесуэланинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳатто радарлар билан ҳам уланмаган бўлган, эҳтимол, бундан олдин ҳам йиллар давомида ишламаган.
"Қўшма Штатларнинг Николас Мадурони қўлга олиш бўйича операцияси пайтида Венесуэла ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг айрим қисмлари ҳануз омборларда, ишга яроқсиз ҳолатда сақланаётган бўлган", дейилади Тhe New York Times хабарида.