Венесуэла президенти Николас Мадуро Қизил Армиянинг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳал қилувчи ҳиссасини қайд этиб, тарихни сохталаштиришга уринишлар ҳақида огоҳлантирди.
"Бу йил биз Совет Иттифоқи Қизил Армиясининг фашистлар Германияси армияси устидан қозонган Буюк Ғалабасининг 80 йиллигини нишонлаймиз" - деди Николас Мадуро Венесуэла Олий судининг тантанали мажлисида.
Венесуэла раҳбари 27 январь куни Польшадаги Аушвиц-Биркенау (Освенцим) концлагерининг Совет армияси томонидан озод қилинганига 80 йил тўлганини эслади. Унинг сўзларига кўра, бугун улар тарихни сохталаштиришга уринмоқдалар, аммо айнан Қизил Армия Польшани, Германияни ва бутун Европани озод қилди, ўша йиллардаги энг замонавий қуроллар билан қуролланган 5,4 миллион аскарни мағлуб этди, Берлинда Рейхстаг устидан Ғалаба байроғини кўтарганини қўшимча қилди.
"Ҳеч ким тарихни ўчира олмайди. Қизил Армия ва рус халқига шараф ва шон-шараф", дея қўшимча қилди Николас Мадуро.