Бугун 9 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Газ қувури орқали ҳужум: россиялик ҳарбийлар Суджа яқинида Украина позицияларига кирди!

Газ қувури орқали ҳужум: россиялик ҳарбийлар Суджа яқинида Украина позицияларига кирди!

Россияликлар газ қувури орқали Суджадаги украиналикларнинг позицияларига кирди.

8 март куни эрталаб юзга яқин россиялик ҳарбий хизматчи Курск вилоятининг Суджа шаҳри яқинидаги Украина Мудофаа кучларининг позицияларига газ қувури орқали ўтиб олди.

Бу ҳақда украиналик журналист ва блогер Юрий Бутусов хабар бермоқда.

"Россияликлар дронларга сездирмасдан ҳужумчи ротани олиб ўтиш учун газ қувуридан фойдаланиб, жанговар тартибимизга суқилиб киришди. Қувур кучайтирилган кузатув остига олинди, ҳужумчилар тўпланган ҳудуд аниқланди ва душманни йўқ қилиш ишлари олиб борилмоқда," - дейди журналист. У яна Украина Қуролли кучлари Курск вилоятидаги ҳам тактик, ҳам оператив жиҳатдан қулай позицияни бой берганини қўшимча қилди.

Шу билан бирга, "Украинская правда" хабар беришича, 100 га яқин россияликнинг газ қувури бўйлаб ҳаракатланиши украиналиклар учун кутилмаган ҳодиса бўлмаган, Украина Қуролли кучлари россияликларнинг бу режаларидан хабардор эди. Бироқ сўнгги кунларда Украина Қуролли Кучлари қўмондонлигининг эътибори Кирилловка аҳоли пункти атрофидаги вазиятга қаратилганди.

Бундан ташқари, чекланган логистика шароитида қувурни портлатиш имконсиз эди, деб изоҳ берди суҳбатдош.

"Россияликлар бу операцияга бир неча кун тайёргарлик кўрдилар, чиқиш жойини КАБлар билан тозаладилар," дея ўз манбасининг сўзларини келтирмоқда ОАВ.

Россияликлар Суджага киришга муваффақ бўлган-бўлмаганлиги ва ҳозирги вазият қандай эканлиги ҳали номаълум.

"УП"нинг тахминига кўра, эҳтимол, гап Уренгой - Помари - Ужгород газ қувурининг ер ости қувурлари ҳақида кетмоқда. Россия 2025 йил 1 январгача бу қувурлар орқали Украина ҳудудидан ўтиб Европага газ етказиб берган. Битта қувурнинг диаметри 1,4 метрни ташкил этади.

Киритилди: 21:58 08.03.2025. Ўқилди: 5011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!