Бугун 9 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

НАТОга дарз кетди: АҚШ Европа ҳарбий машғулотларидан чекинишга қарор қилди!

НАТОга дарз кетди:  АҚШ Европа ҳарбий машғулотларидан чекинишга қарор қилди!

АҚШ NATO'даги иттифоқчиларини Европада бўлажак ҳарбий машғулотларни режалаштиришда иштирок этишни тўхтатиш нияти ҳақида хабардор қилди.

Бу Швециянинг Expressen нашри манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бу қарор NATO'нинг 2025 йилга мўлжалланган ва Қўшма Штатлар асосий рол ўйнаши кутилаётган машғулотларга таъсир қилмайди.

Expressen манбаларидан бирига кўра, бу алянснинг ҳозирда “режалаштириш” босқичида бўлган машғулотларига тегишли. Вашингтон Европадаги ҳарбий харажатларни қисқартириш ва асосий эътиборни Ҳинд-Тинч океани минтақасига қаратишни устувор вазифа сифатида белгилаган.

Киритилди: 17:00 08.03.2025. Ўқилди: 2258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!