Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Венадаги бошланғич мактабларда ислом энг оммабоп динга айланди

A A A
Венадаги бошланғич мактабларда ислом энг оммабоп динга айланди

Таълим департаменти томонидан олиб борилган тадқиқотларда Ислом Венадаги бошланғич мактаблар ўқувчилари ўртасидаги энг оммабоп дин экани маълум бўлди. Маълумотларга кўра, давлат бошланғич мактабларидаги ўқувчиларнинг 35 фоизи ўзини мусулмон, 21 фоизи католик ва 13 фоизи православ деб ҳисоблайди, 26 фоизи эса ҳеч қандай динга эътиқод қилмайди.

Таълим департаментининг Венадаги бошланғич мактаблардаги диний эътиқодлар бўйича ўтказган тадқиқотига кўра, Ислом ўқувчилар ўртасидаги энг оммабоп дин деб топилди. Бу ҳақда Austria Today хабар бермоқда.

Давлат бошланғич мактабларидаги ўқувчиларнинг 35 фоизи мусулмонлар, 21 фоизи католиклар, 13 фоизи ўзини православ деб ҳисоблайди, 26 фоизи эса ҳеч қандай динга эътиқод қилмайди.

Расмий маълумотни сешанба куни вице-бургомастер ва шаҳар таълим кенгаши (NEOS) аъзоси Кристоф Видеркер тақдим этди. У мусулмон ёшларнинг диндорлигини ва уларнинг Европа қадриятларига зидлигини кўриб, биринчи синфдан бошлаб барча ўқувчилар учун «Демократия шароитларида яшаш» дарсларини мажбурий ўтказишга чақирди.

Бундан мақсад демократия, қадриятлар ва ахлоқ, шунингдек, дунёнинг асосий динлари ҳақида билим беришдан иборат экани айтилди.

Киритилди: 13:25 13.06.2024. Ўқилди: 1470 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!