Бугун 25 июнь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Вена шаҳрида “Қамбарота ГЭС-1”ни қуриш ва фойдаланиш лойиҳаси юзасидан уч томонлама битим имзоланди

Вена шаҳрида “Қамбарота ГЭС-1”ни қуриш ва фойдаланиш лойиҳаси юзасидан уч томонлама битим имзоланди

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. Ушбу хабарга кўра, жорий йилнинг 10 июнь куни Қирғиз Республикаси халқаро энергетика инвестиция форуми ўтказилган.

Жаҳон банки гуруҳи кўмагида Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган форумда Ўзбекистон, Тожикистон, Австрия, Франция, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия каби давлатлар вакиллари ва Европа Иттифоқи ҳамда бир қатор халқаро молия институтлари мутасаддилари иштирок этди.

Форумда Ўзбекистон томонидан энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов қатнашди.

Унда томонлар Қирғиз Республикасининг энергетика соҳасини ислоҳ қилиш борасидаги ишлари, инвестиция имкониятлари ҳамда “Қамбарота ГЭС-1” лойиҳасини муҳокама қилиш, Марказий Осиёда тоза энергияга ўтишни жадаллаштириш юзасидан фикр алмашди.

Ушбу тадбир доирасида Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикалари энергетика вазирликлари ўртасида “Қамбарота ГЭС-1”ни қуриш ва фойдаланиш лойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик кўриш тўғрисида уч томонлама битим имзоланди.

Унга кўра, энергетика соҳасида, жумладан, қайта тикланувчи энергия манбалари йўналиши бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш ва “Қамбарота ГЭС-1” сув-энергетика ресурсларидан фойдаланишнинг ўзаро мақбул механизмларини яратишга келишиб олинди.

Киритилди: 16:30 11.06.2024. Ўқилди: 766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!