Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Вазият ўта оғир: Буюк Британия касалхоналарида кислород мосламалари етишмаяпти

Вазият ўта оғир: Буюк Британия касалхоналарида кислород мосламалари етишмаяпти

Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизмати касалхоналарда ўта оғир вазият юзага келгани тўғрисида хабар бермоқда. Касалхоналарда кислород мосламалари етишмаяпти.

Шифокорлар мавжуд вазият туфайли беморларни интенсив терапия бўлими бўлган бошқа касалхоналарга олиб бориш зарурлигини қўшимча қилишди. Бу ҳолат мамлакатда қайд этилган вируснинг мутацияси билан боғлиқ.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, вируснинг янги варианти одатдагидан 70% кўпроқ юқумли, аммо ўлим нуқтаи назаридан унинг хавфли эканлиги тўғрисида аниқ далиллар йўқ.

Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Метт Хенкокнинг айтишича, COVID-19 патогенининг янги мутацияси туфайли мамлакатда эпидемиологик вазият назоратдан чиқиб кетган.

Киритилди: 18:24 30.12.2020. Ўқилди: 2703 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!