Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Япон қариялари ёлғизликда вафот этаётган ҳолатлар кўпаймоқда

Япон қариялари ёлғизликда вафот этаётган ҳолатлар кўпаймоқда

Жорий йил биринчи чорагида 22 мингга яқин япониялик ўз уйида, ёлғиз жон таслим қилган.

Миллий полиция агентлиги хабарига кўра, бу рақам ҳар йили 68 мингдан ортиб бориши, ўзини жамиятдан ажратиш ва эътиборсиз қолдириш туфайли ёлғиз вафот этаётганлар сони ортиши кутиляпти.

“Корицуши” (ёлғиз қазо) атамаси Японияда 1995 йил, Кобе зилзиласидан сўнг оммалашди. Ўшанда кўплаб кексалар жамоатни тарк этиб, муваққат уйларда яшашга мажбур бўлган. Кейин уларнинг баъзилари ўзини ихоталаб, ғамхўрликдан ёки ёрдам олишдан бош тортган.

“Корицуши” – ҳеч ким билмасдан жон берилиши ва жасад маълум вақтдан кейин топилиши керак, деган маънони англатади. Япония аҳолиси тез қариётгани, бир кишилик уй хўжаликлари улуши ҳозир 36 фоиздан кўтарилгани сабабли, бу ҳолат янада кенг тарқалаётган бўлиши мумкин.

Мутахассислар таъкидлашича, айни муаммо хотира ва руҳий ҳолат билан боғлиқ. Яъни, киши парвариш олишдан бош тортган тақдирда ҳам, ҳукумат кексаларга ёрдам бериш йўлларини топиши керак.

2023 йил август ойида Япония ҳукумати зарур чоралар ишлаб чиқиш учун ҳаётдан ёлғизликда кўз юмганлар ўлими сабабларини ўрганиш бўйича эксперт гуруҳини тузган.

Киритилди: 19:07 15.05.2024. Ўқилди: 2073 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!