Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Словакия Бош вазири Роберт Фикога суиқасд қилингани муносабати билан ушбу террорчилик ҳаракатини кескин қоралашини ва бундай ҳаракатни мутлақо оқлаб бўлмаслигини маълум қилди.
Ақорда матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистон ва Словакияни узоқ йиллик дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари боғлаб туради. Бу эзгу ишда Бош вазир Роберт Фиконинг ўрни катта аҳамиятга эга.
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Роберт Фикога тезроқ соғайиб кетишини тилади.