Блокада қилинган Ғазо секторида бугун сўзнинг ҳақиқий маъносида Накба (Буюк фалокат) содир бўлмоқда.
Бу ҳақда Фаластин Озодлик Ташкилоти (FLO) вакили Аҳмад Абу Хули «Анадолу» агентлигига маълум қилди. Махсус ҳисобот Абу Ҳулийнинг Исроил томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги офисида бўлиб ўтди.
FLO вакилининг қайд этишича, ўта ўнг қанот Исроил ҳукумати сиёсати нафақат минтақада 2023 йил 7-октабрдан, балки умуман, Исроил Вазирлар Маҳкамаси тузилган 2022 йилдан буён содир бўлган воқеалар нуқтаи назаридан ҳам танқидга лойиқдир.
Исроил ҳукумати «Ерсиз халқ, халқсиз юрт» шиорини йўналтирган ҳолда фаластинликларни ўз ерларидан қувиб чиқаришни режалаштирмоқда”, — деди у.