Бугун 9 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фицога суиқасд уюштирган шахснинг кимлиги маълум қилинди

Фицога суиқасд уюштирган шахснинг кимлиги маълум қилинди

Словакия бош вазири Роберт Фицога суиқасд “Прогрессив Словакия” партияси тарафдори, 71 ёшли ёзувчи Юрай Цинтула томонидан амалга оширилган — ОАВ.

Цинтула ижтимоий тармоқларда Фицога нисбатан нафратини бир неча бор очиқ изҳор қилган. “Прогрессив Словакия” партияси суиқасдни кескин қоралаб баёнот берди.

Аktuality нашрининг ёзишича, Цинтула аввал хусусий хавфсизлик компаниясида ишлаган ва 2016 йилда Левицадаги савдо марказида унга ҳужум уюштирилган.

Фицога суиқасд уюштиришда гумон қилинувчининг ўғли оммавий ахборот воситаларига отасида қонуний равишда эгалик қиладиган қурол борлигини айтди. У, шунингдек, отаси руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда туриши ҳақидаги маълумотни рад этади.

"Фицога суиқасд уюштиришда гумонланувчи ҳибсда, мазкур жиноий иш Словакия Миллий жиноий агентлиги томонидан тергов қилинмоқда", дейилади мамлакат Ички ишлар вазирлиги баёнотида.

Киритилди: 21:35 15.05.2024. Ўқилди: 2846 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!