Бугун 24 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Вазирлик ва ҳокимликларда сунъий интеллектни ривожлантириш бўлинмаси ташкил қилинади

Вазирлик ва ҳокимликларда сунъий интеллектни ривожлантириш бўлинмаси ташкил қилинади

Давлат раҳбари иштирой этаётган йиғилишда ҳудудларда ҳам яхши мисоллар борлиги қайд этилди.

Масалан, Урганч шаҳрида сунъий интеллект асосида «Ақлли шаҳар тизими» ишга туширилди.

Ситуацион марказ ташкил қилиниб, электр, газ, сув, иссиқлик таъминоти, бошқарув-сервис компаниялари, транспорт, йўл, ободонлаштириш, чиқинди корхоналари ягона тизимга уланган.

Ҳар бир йўналишдан келиб тушаётган мурожаатларни сунъий интеллект асосида таҳлил қилиб, тезкор комплекс ечим бериш йўлга қўйилган. Буларнинг ҳисобидан йилига 16 миллиард сўм тежалмоқда.

Вилоят марказлари ва пойтахт туманларининг барча ҳокимларига Урганчдаги янги тажрибани ўрганиб, йил якунигача ўзида жорий қилиш топширилди.

Бошқа вазирлик ва идоралар раҳбарларига ҳам соҳанинг ичига кириб, сунъий интеллектни жорий қилиш бўйича имкониятларни ишга солиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Эндиликда вазирлар ва тармоқ раҳбарларининг рақамлаштиришга масъул ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида соҳада сунъий интеллектни ривожлантиришга ҳам жавобгар бўлиши белгиланди.

Шаҳар ва туманларда ҳам ҳокимларнинг рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича маслаҳатчиси лавозими киритилади.

Барча вазирлик ва ҳокимликларга ўз тузилмасида сунъий интеллектни ривожлантириш билан шуғулланадиган алоҳида бўлинма ташкил қилиш ва уларнинг олдига, энг аввало, иш самарадорлиги ва хизмат сифатини ошириш, ортиқча харажат, «яширин» иқтисодиёт ва бюрократияни қисқартириш каби масалаларга сунъий интеллект орқали ечим топиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб бериш топширилди.

Юқори кўрсаткичга эришган, хорижий тил биладиган, технологик билими кучли 100 нафар мутахассис АҚШ, Европа, Сингапур, Япония каби давлатларга олти ойлик курсларга юборилади.

Келгуси йилдан вазирлик ва ҳудудларда сунъий интеллектни жорий этиш ҳолатини баҳолайдиган рейтинг тизими ишга туширилади.

Киритилди: 14:34 21.10.2025. Ўқилди: 594 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!