Жорий йил январь ойидан бери АҚШда жами 2 382 нафар мексикалик ҳибсга олинган. Бу ҳақда Мексика президенти Клаудия Шейнбаум Миллий саройдаги матбуот анжумани чоғида маълум қилди, дея хабар беради Синьхуа.
Унинг сўзларига кўра, 6 июндан 20 октябргача бўлган даврда АҚШ ҳукумати томонидан ўтказилган иммиграция рейдлари чоғида 1390 нафар мексикалик ёки ҳибсга олинганлар умумий сонининг тахминан 58,3 фоизи ҳибсга олинган.
К.Шейнбаум ҳибсга олинганларнинг ҳуқуқий мақомидан хавотир билдирди, ҳозирча бунга тўлиқ ойдинлик киритилмаган.
“Биз у ерда ака-ука ва опа-сингилларимизга қандай муносабатда бўлаётганидан норозимиз”, - деди президент иммиграция рейдларига ишора қилиб.
Мексика иммиграцияга қарши янги сиёсати бўйича Вашингтонга бир нечта дипломатик ноталар юборди ва инсон ҳуқуқларининг бузилиши юзасидан шикоят қилиш учун юридик маслаҳат сўраган фуқароларга ёрдам кўрсатмоқда, дея тасдиқлади Шейнбаум.
Унинг таъкидлашича, консуллик ёрдами ва кейинги ҳуқуқий ёрдам олиш учун жабрланувчиларнинг ўзлари тегишли шикоятлар билан мурожаат қилишлари керак.