Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ватикан Рим папасига Киевга боришни маслаҳат бермаяпти

A A A
Ватикан Рим папасига Киевга боришни маслаҳат бермаяпти

Ватикан давлат котиби Петро Паролин Папа Лев XIV нинг Киевга бориши ҳозирча эрта эканлигини маълум қилди. Унинг айтишича, Рим папаси Украина раҳбари Владимир Зеленскийнинг Украинага ташриф буюриш таклифини ўйлаб кўради.

"Менимча, ҳозирги вазиятда у ҳам "ҳа" ёки "йўқ" деб айтмаса керак," - дея қўшимча қилди Паролин.

Илгари Лев XIV ўзининг биринчи хорижий сафари доирасида Украинага ташриф буюришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.

Понтифик аллақачон Туркия, Украина ва Перу каби бир қатор давлатлардан таклиф олган. Рим папаси биринчи расмий таклифни Украина президенти Владимир Зеленскийдан олди.

Киритилди: 22:39 14.05.2025. Ўқилди: 571 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!