АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг бошқа баёнотлари:
◾️ Эрон билан музокаралар яхши нуқтада, лекин ҳарбий вариант ҳам мавжуд, гарчи АҚШ бунга интилмаётган бўлса-да;
◾️ Эрон АҚШ билан келишувга эришишни хоҳлайди;
◾️ АҚШ ўз ҳарбийларини Европадан бутунлай олиб чиқиб кетиш имкониятини кўриб чиқмаяпти. Гап ресурсларнинг бир қисмини Қўшма Штатлар учун энг фойдали тарзда қайта тақсимлаш ҳақида кетмоқда;
◾️ АҚШ Европанинг Вашингтонга қарамлигидан қутилишини қўллаб-қувватлайди. Европа ўз оёғида мустаҳкам туришни ва ўз мудофаасини ўзи таъминлашни билиши керак;
◾️ Ҳеч бир президент Россия билан бўлган можарода Украинанинг омон қолиши учун Трампчалик кўп иш қилмаган;
◾️ АҚШ дунё жандарми бўла олмайди. Биз яхши иттифоқчи бўлишни хоҳлаймиз.