Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Вашингтон қурбонларга эътибор бермай, Исроилни қуроллантирмоқда

 Вашингтон қурбонларга эътибор бермай, Исроилни қуроллантирмоқда

АҚШнинг Исроилдаги элчиси Жек Лю Исроилнинг тинч аҳолига қарши ҳужумларидан хабардор бўлиб, Давлат департаментига Исроилга қурол сотишни маъқуллаш таклифи билан мурожаат қилди, дейилади ProPublica мустақил журналистлар ташкилоти ҳисоботида. Ҳужжатда айтилишича, Лю Исроил армиясининг Америка бомбаларидан «нотўғри фойдалангани» ҳақидаги хабарларга эътибор бермаган.

Январь ойида Исроил армияси Америка ҳукуматидан 3000 га яқин ГБУ-39 кичик калибрли бомба сўраган эди. Лю Давлат департаментига сўров юбориб, «нотўғри фойдаланиш хавфи йўқ» ва сотувга рухсат берилиши кераклигини таъкидлади. Шу билан бирга, манбаларга кўра, Лю сўнгги пайтларда Исроилнинг Ғазо секторининг аҳоли зич жойлашган ҳудудларига берган зарбалари ҳақида билган, бироқ ўз хабарида бу ҳақда эслатмаган.

Элчихона ходимлари Люга тинч аҳоли қурбонлари ва Фаластин элчихонаси ходимларининг уйлари вайрон бўлганини эслатди, аммо шунга қарамай, юқори мартабали амалдорлар Исроилга бомбалардан фойдаланишга «ишониш мумкин» деб айтишди.

Кейси таъкидлаганидек, аксарият мамлакатларда АҚШ элчихоналари инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини аниқлашга ҳаракат қилади, бироқ Исроилда бу амалиёт қўлланилмайди.

Киритилди: Бугун 14:12. Ўқилди: 461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!