Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Вашингтон 10 йил ичида импорт божлардан 6 триллион доллар даромад олишни кутмоқда

Вашингтон 10 йил ичида импорт божлардан 6 триллион доллар даромад олишни кутмоқда

Қўшма Штатларнинг ўн йил давомида импорт божларидан тушган даромади тахминан 6 триллион долларни ташкил қилади.

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трампнинг савдо ва ишлаб чиқариш бўйича катта маслаҳатчиси Питер Наварро маълум қилди.

"Божлар 600 миллиард долларга яқин даромад келтиради, бу ўн йиллик давр мобайнида 6 триллион долларга яқин", — деди у.

Наварронинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар фақат автоулов тарифларидан тахминан 100 миллиард доллар даромад олишни кутмоқда. Шунингдек, у Трамп маъмурияти Америка автомобилларини сотиб олганлар учун солиқ имтиёзларини жорий этиш ниятида эканлигини таъкидлади.

Киритилди: 00:56 31.03.2025. Ўқилди: 582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!