Айрим педагоглар телеграм ботимиз(@uztdibot)га «Янги тартиб бўйича ишсиз педагоглар ҳам ўз ихтиёри билан аттестацияда иштирок этиши мумкинми?» деган савол билан мурожаат қилишган.
Жавоб: Йўқ иштирок эта олмайдилар. Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомнинг 1-банди кўра «Ушбу низом давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди».
Яъни малака тоифаси олиш учун ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун педагог албатта, таълим ташкилотида асосий ёки ўриндошлик (соатбай) асосида фаолият олиб бораётган бўлиши керак.