Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Вақтида "кадастр" қилдирмаганлик учун жарималар камайтирилмоқда

Вақтида "кадастр" қилдирмаганлик учун жарималар камайтирилмоқда

Мазкур қонун лойиҳасида 3 та кодекс ва 5 та қонунларга ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш тизимини жорий этиш, уларни белгилаш ва ўзгартириш тартиблари акс этмоқда. Қолаверса, аҳолининг кўп сонли таклиф ва эътирозлари инобатга олинган ҳолда фуқаролар томонидан турар жойларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик юзасидан белгиланган жавобгарлик енгиллаштирилмоқда (жарима миқдори камайтирилмоқда).

➡️ Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши келгусида ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари белгиланишига ва бундан ер участкалари фойдаланувчилари, ижарачилари ҳамда мулкдорлари хабардор бўлишига, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва бошқариш самарадорлигини ошириш, ер участкаларидан фойдаланиш жараёнида ер ва шаҳарсозлик қонунчилиги ўртасидаги муносабатларни таъминлашга хизмат қилади.

➡️ Эътиборлиси, давлат ер ва шаҳарсозлик кадастрларини юритиш тартибини такомиллаштириш ҳамда турар жойга бўлган ҳуқуқини ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказмаган фуқароларга нисбатан маъмурий жавобгарлик енгиллаштирилишига эришилади.

Киритилди: 15:22 07.01.2025. Ўқилди: 788 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!