Португалиялик афсонавий футболчи Криштиану Роналдунинг айтишича, у ҳали терма жамоадаги фаолиятини якунлаш ниятида эмас - аммо вақти келганда «қабул қилиш учун бу қийин қарор бўлмайди».
39 ёшли футболчи халқаро футбол тарихида ҳаммадан кўра кўпроқ ўйин ўтказиб, кўпроқ гол урган — 212 ўйинда 130 та гол.
У Португалия терма жамоаси таркибида Хорватия ва Шотландия билан Миллатлар лигаси ўйинларида иштирок этади.
Аммо Роналду бу ўйинларга у гол ура олмаган муваффақиятсиз Евро-2024 мусобақасидан сўнг келмоқда.
«Вақти келса, қабул қиламан», деди у. “Бу қарор қабул қилиш қийин бўлмайди«.
»Агар мен энди ҳеч нарса қилмаётганимни ҳис қилсам, биринчи бўлиб кетаман«.
Беш карра «Олтин тўп» соҳиби Евро-2024дан кейинги танқидларга қарамай, «ҳеч қачон терма жамоани тарк этиш ҳақида ўйламаганини» айтди.
Роналду ва 41 ёшли жамоадоши Пепе Евро-2024нинг энг кекса икки футболчиси бўлди.
"Терма жамоани тарк этганимда, бу ҳақда ҳеч кимга олдиндан айтмайман ва бу мен қиладиган жуда беихтиёр, балки жуда яхши ўйланган қарор бўлади”, - дейди у.