Қўшма Штатлар Тайванни қуроллантиришни тўхтатиши ва унинг мустақиллигига қарши чиқиши керак.
Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан БМТ Бош ассамблеяси доирасидаги учрашувда айтиб ўтди.
Тайван мустақиллиги Тайван бўғозидаги тинчлик билан мос келмайди, деди у.
"Агар Қўшма Штатлар ҳақиқатан ҳам Тайван бўғози минтақасида тинчлик ва барқарорликка умид боғласа, у "ягона Хитой" тамойилига қатъий амал қилиши, учта қўшма коммюникени амалга ошириши ва Тайванни қуроллантиришни тўхтатиши керак", — дея Ван Ининг сўзларидан иқтибос келтирган РИА Новости.
Бундан ташқари, Хитой департаменти раҳбари Вашингтон Тайван мустақиллигига очиқчасига қарши чиқиши ва Хитойнинг тинч йўл билан бирлашишини қўллаб-қувватлаши кераклигини таъкидлади.