"Барселона" марказий ҳимоячиси Рональд Араухога "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда El Nacional журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, мерсисайдликлар 25 ёшли уругвайлик футболчини шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етадиган нидерландиялик Виржил ван Дейкка ўринбосар сифатида кўрмоқда. "Барса" ўз навбатида Араухо учун 60 миллион евро тўланса, у билан хайрлашиши мумкин.