Бугун 5 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

В Украинада дронлар учун ажратилган миллионлар ўғирланди

В Украинада дронлар учун ажратилган миллионлар ўғирланди

Украинанинг коррупцияга қарши курашувчи органлари ҳарбий дронлар ва радиоэлектрон кураш тизимларини харид қилишда катта миқёсли ўғирлик схемасини фош қилди, деб ёзади Reuters.

Бу тергов ушбу тузилмалар мустақиллиги тикланганидан атиги икки кун ўтиб, оммавий норозилик намойишлари фонида юз берган сиёсий бурилиш натижасида амалга ошди.

Миллий коррупцияга қарши бюро (НАКУ) ва Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура (МКП) 2 август куни халқ депутати, икки нафар маҳаллий амалдор ҳамда Миллий гвардиянинг бир неча вакилларини қўлга олганини маълум қилди. Терговга кўра, улар давлат шартномаларини сунъий равишда оширилган нархларда тузиш эвазига пора олишган. Ҳозирча тўрт нафар гумонланувчи ҳибсга олинган, тергов давом этмоқда.

“Бу схема моҳияти — етказиб берувчилар билан шартномаларни олдиндан оширилган нархларда тузиш. Шартномалар суммасининг 30 фоизигача пора олинган”, — дейилади НАКУ ва МКПнинг ижтимоий тармоқлардаги қўшма баёнотида.

Президент Владимир Зеленский терговчилар ҳаракатини қўллаб-қувватлади. “Коррупцияга мутлақо тоқат қилмаслик, жамоавий аниқ иш ва адолатли жазолаш — бу бизнинг ёндашувимиз”, — деб ёзди у Telegram’да.

Бундан атиги икки кун олдин Олий Рада НАКУ ва МКПнинг мустақиллигини қайта тиклади. Дастлаб Зеленский уларни Бош прокуратура назоратига ўтказишга ҳаракат қилган, бу эса 2022 йилда Россия билан уруш бошланганидан бери энг йирик норозиликларга сабаб бўлди. Кейинчалик президент бу ташаббусни қайтариб олди ва коррупцияга қарши идоралар аввалги мақомини тикловчи қонун лойиҳасини киритди. Парламент бу ўзгаришларни тезда маъқуллади.

Украинанинг Европа ҳамкорлари бу қадамни олқишлаб, коррупцияга қарши кураш — мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши ва ғарб ёрдами олиши учун асосий шарт эканини эслатди.

“Антикоррупция органлари мустақил ишлаши керак, — деди Зеленский НАКУ ва МКП раҳбарияти билан учрашувдан сўнг. — Пайшанба куни қабул қилинган қонун уларга барча зарур воситаларни беради.”

Аниқланган бу иш фақатгина музликнинг учидир. 2025 йил январ ойида Украина собиқ мудофаа вазири Рустем Умеров ички текширувлар фақат сўнгги тўрт ойда 10 миллиард гривнадан ($262 млн) ортиқ коррупция жиноятларини аниқлаганини, бундан аввалги қонунбузарликлар эса ҳисобга олинмаганини маълум қилганди.

Киритилди: 23:14 04.08.2025. Ўқилди: 1133 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!