Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан хорижий давлатларда савдо уйи ва омборлари очилмоқда

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан хорижий давлатларда савдо уйи ва омборлари очилмоқда

Ҳозирда мамлакатимизда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар сони 10 мингдан ортиқни ташкил этади. Илм-фан ютуқларидан оқилона фойдаланиш натижасида қурилиш материаллари тури 100 тага етказилди.

2024 йилда 42 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилди. Белгиланган режа 116 фоизга бажарилди. Соҳанинг мамлакат саноатидаги улуши 4,8 фоизни ташкил этди.

Жумладан, 44 млн кв м - қурилиш ойнаси, 90 млн кв м - гипсокартон, 17,8 млн тн - цемент, 52 млн кв м - керамик плитка, 365 минг тонна - қуруқ қурилиш аралашмаси, 6 минг тонна - гулқоғоз каби қурилиш материаллари ишлаб чиқарилди.

Ўтган йилда соҳада жами 2,2 млрд долларлик инвестициялар, шундан 1,4 млрд долларлик хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилган

Соҳада 2024 йилда 831 млн. доллар экспорт амалга оширилди. Экспорт қилинган маҳсулотларнинг 26,2 фоизи металл буюмлар, 8,7 фоизи керамика маҳсулотлар, 15,1 фоизи ПВХ профил, труба ва пластмасса маҳсулотлар, 6,6 фоизи қуруқ қурилиш қоришмалари каби маҳсулотлар улушига тўғри келди. Эътиборлиси, 2024 йилда экспорт қилинган қурилиш материаллари турлари 55 дан 65 га оширишга эришилди. Ўтган йилда экспортёр корхоналар 1450 тага етказилди. Шунингдек, экспорт географияси 56 давлатдан 60 тага етказилди.

Давлатлар кесимида таҳлил қилинганда экспорт қилинган маҳсулотларнинг 22,6 % - Қозоғистон ҳиссасига, 12,4 % - Қирғизистонга, 13,9 % - Тожикистонга, 24,5 % - Россия Федерациясига, 2,5 % - Туркманистонга, 1,6 % - Литвага ва 0,9 % - Хитой давлатларига тўғри келган.

Шу билан бирга, Кипр, Малайзия, Австралия, Сербия ва бошқа шу каби давлатларнинг бозорларини ўзлаштирилиши ҳисобига маҳсулотлар экспорт географияси кенгайтирилди. Ўтган йилнинг ўзида қўшимча 10 тадан ортиқ янги маҳсулотлар экспорт қилинди.

Қурилиш материаллари экспортини янада ошириш, янги бозорларни ўзлаштириш мақсадида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан хорижий давлатларда савдо уйи ва омборлари очилмоқда. Хусусан, Озарбайжон, Афғонистон ва Тожикистон давлатларида қурилиш материаллари савдосига ихтисослашган “Ўзбекистон савдо уйи” фаолияти йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 24 январдаги ПҚ-99-сон қарорига асосан 2024 йилда маҳаллийлаштириш дастури доирасида жами 3,5 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, белгиланган режани 104,5 фоизга бажарилиши таъминланди.

Энди жорий йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларга тўхталиб ўтсак, қурилиш материаллари соҳасида 2025 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 50 трлн. сўмга етказилади. 1,2 млрд. доллар экспорт амалга оширилиш режалаштирилган. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 4,4 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Жорий йилда 18 млн. тонна цемент, 48,2 млн. кв. метр қурилиш ойнаси, 52 млн. кв. метр керамик плитка, 95 млн. кв. метр гипсокартон, 1 млн 30 минг дона санитар техник буюмлар, 5,2 млн. ўрам гулқоғоз ва бошқа шу каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Экспорт ҳажмларини ошириш мақсадида, Латвия, Қозоғистон, Тожикистон, АҚШ, Россия, Афғонистон давлатларида Ўзбекистон савдо уйлари ва савдо омборлари ташкил этилади.

Хусусан, ушбу хорижий давлатларда 6 та савдо уйи, 10 та савдо омбори фаолияти йўлга қўйилиши натижасида 50 турдан ортиқ қурилиш материаллари экспорт қилинади. Шунингдек, 20 дан ортиқ йирик корхоналар экспорт ҳажмлари оширилади ва қўшимча 250 млн. долларлик экспорт имконияти яратилади.

Соҳада 2025 йилда 2,4 млрд. долларлик 204 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади ва 14 211 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Киритилди: 16:04 13.03.2025. Ўқилди: 984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!