Эрон томонидан йўлланган зарбалар натижасида АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари жиддий талафот кўрди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, минтақадаги жами 16 та Америка ҳарбий базаси шикастланган. Вазиятни ёритган журналистларнинг таъкидлашича, вайрон қилинган нишонлар орасида қимматбаҳо ва стратегик жиҳатдан муҳим ҳарбий техникалар ҳам бор.
Телеканал материалида қайд этилишича, етказилган зарарнинг кўлами «Американинг минтақадаги ҳарбий иштирокини савол остида қолдирмоқда».