Эрон Қуролли кучлари сўнгги кунларда Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қарши ракета ёки дронлардан фойдаланган ҳолда ҳеч қандай операция ўтказмаганини маълум қилди. Бу ҳақда Эрон Қуролли кучларининг «Хатам ал-Анбия» марказий штаби вакили Иброҳим Зулфиқорий баёнот берди.
«Агар бундай ҳаракатлар амалга оширилганида, биз бу ҳақда очиқ ва аниқ маълум қилган бўлардик. Шу боис, ушбу мамлакат Мудофаа вазирлигининг хабари бутунлай рад этилади ва ҳақиқатга тўғри келмайди», — дея Зулфиқорийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда IRIB.
Аввалроқ БАА томони ўз ҳудудига нисбатан ҳаво ҳужумлари уюштирилгани ҳақида маълум қилган эди. Теҳрон расмийсининг таъкидлашича, бу каби даъволар асоссиз ҳисобланади.