Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзига ўзи режиссёр

Ўзига ўзи режиссёр

KXDR раҳбари Ким Чен Ин ўз ўтмишдошлари меросидан аста-секин узоқлашаётганини Жанубий Корея бирлашиш вазирлиги таъкидламоқда.

Вазирлик ўтган йилдан бери Шимолий Кореяда Ким Ир Сен ва Ким Чен Ирнинг туғилган кунлари (Қуёш куни ва Йўлбошчи юлдуз куни) учун расмий байрам номларидан деярли фойдаланилмаётганига эътибор қаратди.

1972 йилда Ким Ир Сеннинг 60 йиллиги нишонланганидан сўнг, ҳар бир вояга етган шимолий кореялик уйдан ташқарида доимо кўкрагига раҳбарнинг сурати туширилган нишонни тақиб юриши шарт эди. Тахминан 20 та турли хил нишон мавжуд бўлиб, улар тақувчининг лавозимини кўрсатиб турарди. Бу қоида фақат Ким Чен Ин ҳокимиятга келгач енгиллаштирилиб, нишонларни фақат Меҳнат партияси ва Ким Ир Сен - Ким Чен Ир ёшлар иттифоқи (ҳукмрон партия ва комсомолнинг маҳаллий муқобили) аъзолари тақадиган бўлди. Қизиқ томони шундаки, ҳатто Ким Чен Ин ва унинг рафиқаси Ли Сол Чжу ҳам жамоат жойларида нишонсиз пайдо бўлмоқда.

Киритилди: 22:48 19.02.2025. Ўқилди: 2118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!