Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

“Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

“Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

“Ўзгидромет” ҳафта бошида, 12-14 май кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.

“Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилдиҚорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилояти

Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 12-13 майда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Ҳарорат 12-13 майда кечаси 17-22 даража, кундузи 34-39 даража, 14 майда кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 12 майда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Ҳарорат 12 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 34-39 даража, 13-14 майда кечаси 18-23 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари

Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 12 майда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Ҳарорат 12 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража, 13-14 майда кечаси 17-22 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 12-13 майда кечаси 18-23 даража, кундузи 35-40 даража, 14 майда кечаси 20-25 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 12 майда 30-35 даража, 13-14 майда 32-37 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бир оз булутли бўлади, 12-13 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. 14 майда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 12 майда 22-27 даража, 13-14 майда 24-29 даража бўлади.

Киритилди: 10:30 11.05.2025. Ўқилди: 855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!