Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзгалар номига "Онлайн кредит" расмийлаштирган фирибгар йигит қўлга олинди

Ўзгалар номига "Онлайн кредит" расмийлаштирган фирибгар йигит қўлга олинди

Наманган шаҳрида яшовчи 35 ёшли Т.Р. ИИОга ариза билан мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра унинг номига 20 млн. сўм онлайн кредит расмийлаштирилганлигини ва айбдор шахсга қонуний чора кўришликни сўраган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи Т.Д. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, гумонланувчи Т.Д., жабрланувчи Т.Р.га "СМС" хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб, унинг номидан 20 млн. онлайн кредит расмийлаштириб, мазкур пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 13:42 14.06.2024. Ўқилди: 919 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!