Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига Италия поезди қатнайди

Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига Италия поезди қатнайди

Италиялик сайёҳларнинг Ўзбекистон ҳақидаги тасаввурини янада бойитиш мақсадида Италиянинг “Arsenale Group S.P.A.” компанияси вакиллари Бухорода суратга олиш жараёнларини амалга оширмоқда.

“Arsenale Group S.P.A.” муҳандислик, қурилиш, транспорт ва туризм каби турли бизнес соҳаларига ихтисослашган италян компаниясидир.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Италиянинг “Arsenale Group S.P.A.” компанияси ўртасида имзоланган меморандумга кўра, компания 2026 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари бўйлаб ҳаракатланадиган ҳашаматли “Luxury Train Cruising” поезди қатновини йўлга қўяди. Иккала томон ҳам лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишига ва унинг Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш учун муҳимлигига ишонч билдирган.

“Luxury Train Cruising” поезди дунё сайёҳларига Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларга бориш имконини беради. Поездда йўловчиларга саёҳат пайтида максимал қулайлик таъминланади.

Киритилди: 15:22 20.11.2023. Ўқилди: 1304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!