Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг рақамли инфратузилмасида рўй берган ўзгаришлар таҳлил қилинди

Ўзбекистоннинг рақамли инфратузилмасида рўй берган ўзгаришлар таҳлил қилинди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари 2017-2022 йилларда Ўзбекистоннинг рақамли инфратузилмасида рўй берган ўзгаришларни таҳлил қилди.

Ўтказилган таҳлил даврида мамлакатимизда рақамли инфратузилманинг барча кўрсаткичлари бўйича сезиларли ўсиш қайд этилган. Шу жумладан:

- Халқаро маълумотларни узатиш тармоғига (интернет) уланиш тезлиги 28 баробар ошди ва 2022-йилда 1800 Гбит/с ни ташкил этди;
- провайдерлар учун интернет тарифлари нархи 30 баробар,яъни 2017-йилдаги 90 доллардан 2022-йилда 3 долларгача арзонлашди;
- оптик толали алоқа линияларининг умумий узунлиги 7 баробар ошиб, 2017-йилдаги 24,5 минг km.dan 2022-йилда 170 минг км.гача етди;
- мобил таянч станциялар сони қарийб 3 баробар кўпайди ва 2022-йилда 54 мингтага етди;
- 2022-йилда аҳолининг 75%и интернетдан фойдаланиш имконига эга бўлди. 2017-йилда бу кўрсаткич 34,5% эди;
- уяли алоқа тармоқлари абонентлари улуши 2017-2022 йилларда 70% дан 86% га (ўсиш 1,2 баробар) кўтарилди.

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш (2026-йил охиригача унинг ЯИМдаги улушини камида 2,5 баробарга ошириш) “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясида асосий “драйвер” сифатида белгиланган. Ушбу мақсадга эришиш учун рақамли хизматлар бозори ва инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган бир қатор комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Шу жумладан:

- дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни 5 баробар, экспортини эса 10 баробар, яъни 500 миллион АҚШ долларига етказиш режалаштирилган.
- иқтисодиётнинг реал секторидаги ишлаб чиқариш ва операцион жараёнларда, молия ва банк секторларида рақамлаштириш даражасини 70% га етказиш белгиланган.
- шаҳарларни режалаштириш ва қурилишни рақамлаштириш, уларни “Ақлли шаҳар” концепцияси доирасида ривожлантиришга устувор аҳамият бериш кўзда тутилган.

Шундай қилиб, рақамли инфратузилмани янада такомиллаштириш сифатли иқтисодий ўсишни таъминлаш, бизнес имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, аҳолининг таълим, хизматлар ва онлайн бандликдан фойдаланиш имкониятларини оширишда ёрдам беради.

Киритилди: 19:43 23.03.2023. Ўқилди: 1282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!