Ўзбекистон паспортининг жаҳон рейтингидаги ўрни маълум бўлди.
Паспорт Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси маълумотлари асосида тузилган ва фуқаролар визасиз кириши мумкин бўлган мамлакатлар сонини акс эттирувчи янгиланган Henley индексида 72-ўринни эгаллади.
Рейтингга кўра, ўзбекистонликлар 62 давлатга визасиз кириш ҳуқуқига эга.
Фуқаролари 193 давлатга визасиз ташриф буюриши мумкин бўлган рўйхатда Сингапур етакчи бўлди. Иккинчи ўринни Япония ва Жанубий Корея эгаллади – ҳар бири 190 та йўналиш.
Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон “энг кучли” паспорт эгаси бўлди: Қирғизистон 71, Ўзбекистон 72, Тожикистон 78, Туркманистон 84-ўринда. Бундан ташқари, Қозоғистон Озарбайжон (66), Арманистон (69) ва Мўғулистонни (70) ортда қолдирди.
Рўйхатни Афғонистон, Ироқ ва Сурия якунлаган.