"Ливерпуль"нинг собиқ устози Юрген Клопп катта эҳтимол билан "Реал"ни бошқармайди.
"Қаймоқранглилар" бош мураббийи лавозими тез орада бўшаб қолиши мумкин - Хаби Алонсо ишдан бўшатилиши мумкин. Испаниялик мутахассиснинг эҳтимолий ўринбосарларидан бири Клопп экани айтилмоқда, аммо "қироллик клуби" бошқа номзодларни қидиришига тўғри келади. Diario AS хабарига кўра, 58 ёшли немис мураббийлик ишига қайтишни истамаяпти - унинг режалари ўзгармайди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошидан буён Юрген Клопп Red Bull футбол бўлими директори лавозимида ишлаб келмоқда. Мутахассис 2015 йилнинг октябридан 2024 йилнинг ёзигача "Ливерпуль"да бош мураббий бўлиб ишлаган, аввалроқ Дортмунднинг "Боруссия" ва "Майнц" клубларини бошқарган.