Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг Кобулдаги янги элчиси ўз вазифасини бажаришга киришди

Ўзбекистоннинг Кобулдаги янги элчиси ўз вазифасини бажаришга киришди

Бугун Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ойбек Усмонов Афғонистон пойтахтига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Дипломат 62 ёшда. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология ва шарқшунослик факультетини тамомлаган, 2020-2024 йилларда Покистондаги элчи лавозимида ишлаган.

Ойбек Усмонов 1998 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб, марказий аппаратда ва мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаб келмоқда.

Кобулга тайинланишидан олдин у Миср ва Покистондаги элчи, 2011-2012 йилларда эса Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

Пашту-дари ва инглиз тилларини мукаммал билади.

Ойбек Усмонов 2012-2024 йилларда Кобулда элчи бўлиб ишлаган Ёдгорхўжа Шодманов ўрнига тайинланди.

Киритилди: 15:17 27.10.2024. Ўқилди: 392 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!