Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарада жойлашган иккита постида учинчи давлат автомобиллари ҳаракатига рухсат берилади.
Ушбу рухсат Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумати ўртасида имзоланган “Давлат чегараси орқали ўтказиш пунтклари тўғрисида"ги Битимга мувофиқ амалга оширилади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, 2025 йил 10 август куни соат 6:00 дан эътиборан Тошкент вилоятидаги “Бекобод авто” ҳамда Сирдарё вилоятидаги “Ховособод” чегара божхона постлари орқали учинчи давлат фуқаролари ҳамда енгил автотранспорт воситалари ўтказилиши йўлга қўйилишини маълум қилинган.
Аввал ушбу пунктлар фақат Ўзбекистон ва Тожикистон машиналарига хизмат кўрсатиб келган.