Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га тўлиқ аъзо сифатида қўшилиш жараёни яқин келажакда тезлашиши мумкин, деди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов.
“Сўнгги пайтларда ЕОИИ ва Ўзбекистон тузилмалари ўртасида ишчи гуруҳ фаолият юритмоқда. У, Ўзбекистондаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда, ташкилотга тўлиқ аъзо бўлиш учун қонуний ислоҳотлар лойиҳалари ва бошқа жараёнларни ишлаб чиқмоқда. Ўйлайманки, яқин келажакда бу масала ҳам тезлашади”, — деди элчи “Россия 24” телеканалида Тошкентнинг ЕОИИ фаолиятига қўшган ҳиссасини қайд этиб.
Мальгинов Ўзбекистон бир вақтнинг ўзида ЖСТга аъзо бўлиш масаласини ҳам муҳокама қилаётганини қўшимча қилди. "Бу ерда ЖСТга ҳам, Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятига ҳам қўшилиш келишиб олиш керак. Бу мақсад ҳали ҳам кун тартибимизда", - дея қўшимча қилди элчи.