Бугун 2 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 44 млрд. долларга яқинлашди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 44 млрд. долларга яқинлашди

Жорий йилнинг 1-октабр ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи $43,97 млрдга етди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сайтидаги маълумотларда келтирилган.

Кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 1,12 баробар — $4,88 млрдга кўп, йил бошига нисбатан эса $3,75 млрд (+9,33%) га ўсди. Давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан улуши 32,3% га етди.

Давлат қарзининг асосий қисми — 84% ини ташқи қарз ташкил этади. Январь-сентабр ойларида унинг ҳажми $2,99 млрдга (+8,88%) ошиб, $36,72 млрдга етди. Ички қарз эса $760 млн ўсиш билан $7,25 млрд (+11,7%) бўлган. Ташқи қарз ўтган йилнинг мос даврига нисбатан $4,49 млрдга (+13,9%), ички қарз эса $392 млнга (+6,7%) ошди.

Жорий йилнинг тўққиз ойида ташқи қарзнинг асосий қисми — 47%и ($17,43 млрд) бюджетни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Шунингдек, ёқилғи-энергетика соҳасига $5,78 млрд (16%), қишлоқ ва сув хўжалиги — $3,27 млрд (9%), уй-жой коммунал хўжалиги — $3,07 млрд (8%) ҳамда транспорт ва транспорт инфратузилмаси $2,87 млрд (8%) ажратилган.

Кредиторлар қаторида ташқи қарз таркибида халқаро молия институтлари етакчилик қилмоқда — $19,85 млрд ёки жамига нисбатан 54%:

  • Жаҳон банки — $8,02 млрд (ташқи қарзнинг 22%и);

  • Осиё тараққиёт банки — $7,49 млрд (21%);

  • Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки — $1,73 млрд (5%);

  • Ислом тараққиёт банки — $932 млн (3%);

  • Халқаро валюта жамғармаси — $638 млн (2%);

  • Европа тикланиш ва тараққиёт банки — $426 млн (1%).

Хорижий ҳукуматларнинг молиявий ташкилотлари суверен мажбуриятларнинг 30%ини — $11,04 млрдни ташкил этади:

  • Хитой (Хитой тараққиёт банки, Эксимбанк ва бошқалар) — $3,76 млрд (10%);

  • Япония (Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва бошқалар) — $3,12 млрд (9%);

  • Франция (Франция тараққиёт агентлиги ва б.) — $1,17 млрд (3%);

  • Жанубий Корея (Эксимбанк, Корея иқтисодий тараққиёт жамғармаси ва б.) — $740 млн (2%);

  • Германия (Германия давлат банки) — $491 млн (1%).

  • Саудия Арабистони (Саудия тараққиёт жамғармаси) — $134 млн.

Шунингдек, ташқи қарзнинг 16%и инвесторлар ҳиссасига тўғри келади. Январь-сентабр ойларида халқаро облигациялар ҳажми $1,7 млрдга ошиб, $5,84 млрдни ташкил этди.

Киритилди: 05:05 01.12.2025. Ўқилди: 744 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!