Шавкат Мирзиёев 178 километрли ушбу магистраль йўлни капитал таъмирлаш ишларини бошлаш учун 3 ой муддат белгилади.
Президент Тошкент – Термиз йўналишига кореялик ҳамкорлар билан замонавий тезюрар поездлар олиб келиниши ҳақида ҳам маълум қилди.
Шунингдек, жорий йилда “Тошғузор – Бойсун – Қумқўрғон” ҳудуди тезюрар қатновга мослаштирилади, 103 километрлик “Қумқўрғон – Қудуқли” темир йўл линиясини қуриш ишлари ҳам бошланади.