Франкфуртда бўлиб ўтган учрашувда Германия томони ўзбекистонлик малакали кадрлар учун виза расмийлаштириш жараёни жуда узоқ давом этаётганини тан олди ва бу муаммони ҳал қилиш чораларини кўриб чиқишини билдирди.
Шунингдек, немис компаниялари ўзбекистонлик ходимларнинг малакаси, меҳнат интизоми ва профессионаллигини юқори баҳолади.