Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонликлар Туркияга турмушга чиқиш бўйича 2-ўринни эгаллади

Ўзбекистонликлар Туркияга турмушга чиқиш бўйича 2-ўринни эгаллади

2024 йилда 3509 ўзбекистонлик аёл Туркия фуқароларига турмушга чиқди. Бу ҳақда Туркия Статистика Институти (ТÜİК) маълумот берди.

Бу кўрсаткич билан Ўзбекистон аёллари турк эркаклари турмуш қураётган хорижликлар орасида иккинчи ўринни эгаллади.

Туркияликлар уйланаётган топ-5 мамлакатлар:

  1. Сурия – 3 519;
  2. Ўзбекистон – 3 509;
  3. Марокаш – 2 427;
  4. Озарбайжон – 2 195;
  5. Россия – 1 945.

Бундан ташқари, туркиялик қизлар турмушга чиқаётган хорижликлар рейтинги ҳам эълон қилинди. Унга кўра, турк қизлари 2024 йилда энг кўп Сурия мамлакати вакилларига (1222) турмушга чиққан. Кейинги ўринлардан Германия (1156), Афғонистон (338) ўрин олган.

Киритилди: 10:40 11.03.2025. Ўқилди: 1338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!