Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонликлар Таиландга визани энди онлайн олиши мумкин

Ўзбекистонликлар Таиландга визани энди онлайн олиши мумкин

Таиланд Ташқи ишлар вазирлигига кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб, Таиланднинг хориждаги барча элчихоналари ва бош консуллик муассасаларида электрон виза "e-Visa" хизмати ишга туширилди.

Хабарга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб Таиланднинг хориждаги 94 та элчихоналари ва бош консулхоналарида "e-Visa" хизматидан фойдаланиш мумкин бўлади.

Электрон виза тизимига кўра, Таиланд визаси олишга мурожаат қилмоқчи бўлган чет эл фуқароси https://thaievisa.go.th/ манзилидаги янги онлайн электрон виза платформаси орқали ариза топшириши керак.

Қайд этилишича, ариза берувчидан паспорт ва тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхасини Таиланд дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига шахсан тақдим этиши талаб қилинмайди.

Электрон виза аризаси маъқуллангач, аризачига тасдиқловчи электрон почта хабари юборилади. Ариза берувчидан жўнаш портидаги авиакомпанияга ва Таиландда иммиграция хизмати ходимларига тақдим этиш учун тасдиқловчи электрон почта нусхасини чоп этиши сўралади.

Амалдаги тартибга кўра, 2024 йилнинг 15 июль кунидан эътиборан Ўзбекистон фуқароларига Таиландга саёҳат учун 60 кунгача визасиз режим жорий этилган. Электрон виза тизимида фуқароларга туристик, бизнес, оилавий ва бошқа виза тури 90 кун муддатга берилади, — дея хабар бермоқда "Дунё" АА.
Киритилди: 01:21 07.01.2025. Ўқилди: 586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!